Вазир Пастдарғомда сайёр қабу ўтказди

Дастлаб  Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири  Пастдарғом тумани Чимбой маҳалласида  вилоят ва туман мутасаддилари билан учрашув ўтказди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросининг маҳаллабай бажарилиши юзасидан тегишли топшириқлар бердилар. Ҳар бир ташкилотларга ўзларига тегишли бўлган масалаларга виждонан ёндошиб, халқни рози қилсагина “Маҳалла раиси-ислоҳотчи” тамойили амалга оширилиши ҳақида гапирдилар.
Жумладан, мавжуд 16 та тронсформатордан таъмир талаб ҳолга келганлиги боис, 4 ТПни таъмирлаш. Кам қувватли 4 та ТПни алмаштириш;
Жами 140 та симёғоч бўлиб, 46 та  ночор 94 та қулбола симёғочларни алмаштириш,  6800 метр  нобоп ҳолатга келиб қолган электр симларини алмаштириш.
Аҳоли эҳтиёжи учун  42 та суюлтирилган газ балони етказишни таъминлаш. Мавжуд 14 та ички кўчалардан  9 та тупроқ кўчага  7300  метр  шағал тош ётқизиш. 
Аҳолига томорқадан фойдаланиши учун шароит яратиш мақсадида мавжуд  2400 метр масофада катта ариқни тозалаш. Мавжуд 4 та фермер хўжалигида 23 нафар, Самарқанд мукаммал қурилиш МЧЖ ғишт заводида 22 нафар, Ўзбекхинан қушма корхонасида   15 нафар, Камалак кластер МЧЖда 42 нафар норасмий ишлаётган жами 102 нафар фуқароларни расмийлаштириш орқали доимий банд қилиш каби муаммолар ўртага ташланди ва белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш таъкидланди.
Шундан сўнг, Раҳматжон Тошназарович маҳалладаги 102 сонли мактабда маҳаллада ижтимоий маънавий муҳитни тарғибот қилишга ҳисса қўшиб келаётган 15 нафар “Кексалар маслаҳат кенгаши” вакиллари билан суҳбат ўтказди ва уларга тўн, қалпоқ ва белбоғ тақдим этди.
 Чимбой маҳалласида яшовчи Хусанова Гулбаҳор ва Қурбонова Бахтигулларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машинаси, 1 гуруҳ ногирони Қиличева Дилоромга ногиронлик  араваси ва телевизор топширилди.
Шунингдек 102 мактабнинг спорт залида Маҳалла ва оила вазирининг сайёр қабули ўтказилди ва маҳалла фуқароларининг 50 дан ортиқ мурожаатлари тингланди ва жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM