Пастдарғомда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 миллион 700 мингдан ортиқ  манзарали ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилган

Пастдарғом туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 млн 700 мингдан ортиқ  манзарали ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилган бўлса, шундан  380 мингдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар аҳоли яшаш пунктлари, кўп қаватли ўй жойлар ҳамда  маъмурий биноларга кириш ички кўчалар ва биноларга экиш назарда тўтилган.

Бугунги кунда тумандаги 107 та МФЙда мавжуд 65 мингдан ортиқ хонадонлар, 82 та кўп қаватли ўй жойлар ҳамда маъмурий бинолар ҳовлиларига 150 минг донадан ортиқроқ мевали ва манзарали кўчатлар экилган бўлса шундан 55 мингдан ортиқ манзарали ва 60 мингдан ортиқ мевали, шунингдек 35 мингдан ортиқ қаламчалар жойларга экилди.

Туманда “Зарбдор 40 кунлик”  "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси кутаринки руҳда ташаббускорлик билан давом этмоқда.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM