“Чинор-2” каналини қазиш ишлари тугатилгандан сўнг хавфсиз ҳолатда шаҳарсозлик қоидаларига мос тарзда ичимлик суви ва табий газ тармоқлари тортиб берилади

Ижтимоий тармоқларда  Пастдарғом туманидаги Мирзатуп ҳамда Найман маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи "Чинор-2" канали ҳимоя майдонидан бир қанча фуқаролар томонидан ноқонуний эгаллаб олиниб,  ўзбошимчалик билан қурилган бино иншоотларнинг бузилиши бўйича турли фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 1 декабрдаги № 981-сонли қарорнинг 5 боб 35 хатбошига асоасан каналлар химоя зонасидан турли хил ноқонуний қурилган иморатларни бўздириш юзасидан ваколатли бўлган Пастдарғом туман сув тармоқларини бошқаришувчи “Зарафшон” ирригация тизимлари бошқармаси Пастдарғом туман бўлими томонидан тумандаги “Найман”, “Мирзатуп” ва “Номозгоҳ” маҳалларидан ўтувчи “Чинор-2” каналининг йўналиши бўйлаб ҳимоя зонасига жами 27 нафар фуқаролар томонидан қурилган ноқонуний қурилмалар буздириш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судига даъво аризалар киритилган бўлиб, мазкур ишлар 2021 йилнинг июнь ойи давомида суд томонидан кўриб чиқилган ва ушбу ноқонуний қурилмаларни жавобгарлар ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш белгиланган бўлиб, ушбу буздирилиши белгиланган ижро ҳужжатларининг жами  24 таси МИБ туман бўлими иш юритувида мавжуд.

Жавобгарлар ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш белгиланган ижро варақалар юзасидан фуқаролар МИБ Пастдарғом туман бўлими томонидан оголантирилган бўлсада, улар томонидан бузиш ишлари амалга оширилмаган.

Шундан сўнг мазкур ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида МИБ Пастдарғом туман бўлими томонидан қонунда белгиланган тартибда ижро куни тайинлаб, ижро ҳаракатларини амалга оширишга таълуқли бўлган давлат ташкилотлари билан бирга ижро ишининг  бажарилишига киришилган.

Тумандаги тегишли ташкилотлардан таркиб топган ишчи гурух томонидан “Найман”, “Мирзатуп” ва “Номозгоҳ” маҳалларидан ўтувчи “Чинор-2” каналининг йўналишини олдинги холатига келтириш вақтида фуқаролар томонидан шаҳарсозлик қоидаларига зид холатда ичимлик суви ва табий газ тармоқларини ториб олинганлиги аниқланиб, қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда ичимлик суви ва табий газ вақтинча тармоқдан узиб қўйилмоқда.

Шунингдек, “Чинор-2” каналини қазиш ишлари тугатилгандан сўнг хавфсиз ҳолатда шаҳарсозлик қоидаларига мос тарзда ичимлик суви ва табий газ тармоқлари тортиб берилади.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM