Туман ҳокимлигининг қурувчи олдида мажбурияти йўқ.

“ZO’R tv” телеканалининг “бу кун” дастури орқали Пастдарғом туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабинининг капитал таъмирини амалга оширган "Қобил қурувчи сервис" МЧЖ корхонаси бажарилган ишлар учун  ҳақининг бир қисмини  ололмаётгалиги ҳақида лавҳа эълон қилинди.

Ҳақиқатдан ҳам Пастдарғом туманидаги  21-умумий ўрта таълим мактаби 2021-йилда 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури асосида мукаммал таъмирлаш учун буюртмачи Самарқанд вилояти Инжиниринг компанияси  томонидан тендер савдоларига қўйилган. 
Ўтказилган тендер савдоларида 1200 ўринли бинони мукаммал таъмирлаш, 360 ўринли янги бино қурилиши ишларини бажариш учун "Қобил қурувчи сервис" МЧЖ  корхонаси ғолиб деб топилган.    Самарқанд вилояти Инжиниринг компанияси билан "Қобил қурувчи сервис" МЧЖ ўртасида 8 миллиард  450 миллион сўмлик шартнома имзоланиб, қурилиш 2021-йилинг 26-майда бошланиб, 2021 йилинг 3-декабирида якунланиши белгилаб қуйилган. Бугунги кунда ишлар тугатилган.
Буюртмачи Самарқанд вилояти Инжиниринг компанияси бўлганлиги боис,  буюртмачи ва қурувчи ташкилот, яъни "Қобил қурувчи сервис" МЧЖ билан ўртасидаги молиявий келишувлар ва ҳисоб-китоблар борасида Пастдарғом туман ҳокимлигининг алоқадорлиги йўқ.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM