Бошланғич ташкилотлар фаолияти таҳлил қилинди

Image_tadbir: 

Паст Дарғом туман ҳокимлигида умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг бошланғич ташкилот раислари иштирокида семинар ўтказилди. Туман хотин-қизлар қўмитаси бошчилигида ўтказилган семинарда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, “Қизларжон” клублари фаолияти ҳам таҳлил қилинди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM