Аёллар муаммолари ўрганилди

Пастдарғом туман Маданият уйида суд идоралари томонидан тумандаги  “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларнинг соҳа бўйича юзага келган муаммоларини ҳал этиш, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни таъминлаш  мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда вилоят судининг судьялари, туманлараро ва туман судлари раислари ҳамда судьялари аёлларнинг ҳуқуқий соҳа билан боғлиқ мурожаатларини ўргандилар.

Қабул давомида айрим мурожаатчиларнинг  муаммолари жойида қаноатлантирилди. Айрим масалалар бўйича мурожаат эгаларига  атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM