Уйруғул Пастдарғом туманида эмас, Нуробод туманидаги қишлоқ 

Ижтимоий тармоқларда “Пастдарғом тумани ҳокими Ш.Худайбердиев ўз дачаси кўчасини  асфалт қилиш учун “openbudjet га қўйгани ростми?”, дея пост қолдирилди.
Пастдарғом тумани ўқитувчилари номидан ёзилаётгани айтилаётган хабарда ҳоким бизни ўз дачасига олиб бораётган йўлни асфальт қилиш учун “openbudged”да овоз бериши кераклигини айтишган.
Ҳеч бир аниқ фактларга таянилмаган ушбу хабарда “ҳокимнинг дачаси”,  дея иддао қилинаётган хабарда “Dacha Uyrug'ul qishlog'i Xazrati dovud ziyoratgohi tomonda. Skazka deyishadi.”, дея дача манзилини кўрсатишган. 
Юқорида келтирилган манзил Нуробод туманига тегишли бўлиб, Пастдарғом туманига тегишли жойи йўқ. Бундан кўринадики ушбу хабар асосланмаган, ёлғон хабарлардан иборат.
Агар назарда тутилаётгани шу бўлса, шуни айтиб ўтиш жойиз пастдарғомлик болаларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказиши учун Нуробод тумани ҳокимининг 2019 йил 24 майдаги 1741-Қ-сонли қарори билан Нуробод туман ҳокимлиги захира ер ҳисобида, фойдаланилмасдан бўш турган ер майдонида пастдарғомлик болажонлар учун ёзги оромгоҳ ташкил этилган.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоиз, агар Нуробод тумани Уйруғул қишлоғи элтувчи кўча асфальт бўлса, бундан нурободликлар манфаатдор, пастдарғомликлар эмас. Бундан кўринадики, Пастдарғом туман ҳокимлиги Нуробод туманидаги кўчанинг асфальт қилиниши учун пастдарғомлик ўқитувчиларга “openbudged”да овоз тўплашини айтганлиги мантиққа зид.

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM