Sayyor qabul

 Пастдарғом туман прокурори Э.Ахмеджонов, туман Халқ қабулхонаси мудири С.Чоршанбоев билан биргаликда 2-сектор ҳудудидаги “Қорағуппа” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, аёллар фаоли ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш мақсадида фуқаролар билан навбатдаги "Сайёр қабул" бўлиб ўтди.

 Қабул давомида аҳоли томонидан тиббий ёрдам бериш, йўл, газ таъминоти ҳамда электр энергияси билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар тингланиб, масъулларга қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди. "Қорағуппа" маҳалласи аҳолиси томонидан билдирилган, тез фурсатда ҳал қилиниши лозим бўлган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди.
 

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM