«Хуш келдинг, наврўз!» НОМЛИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Image_tadbir: 

18 март куни Пастдарғом тумани Гўзалкент ёшлар боғида жойлашган Амфитеатрда "Хуш келдинг Наврўз" номли концерт дастури бўлиб ўтди

 

 

           Пастдарғом тумани Гўзалкент ёшлар боғида жойлашган Амфитеатрга жам бўлган 2800 нафар сайил иштирокчилари «Хуш келдинг, Наврўз» номли концерт дастуридан баҳраманд бўлишди. Унда таниқли кулги устаси Ортиқ Султонов, ёш санъаткорлар Фарҳод ва Ширинларнинг чиқишларини олқишлар билан кутиб олишди. «Суғдиёна» рақс ансамбли, «Сарвиноз» болалар рақс гуруҳи, «Дарғом наволари» фольклор дастаси ҳамда туман маданият бўлими хушовоз хонандалари ижросидаги куй-қўшиқ, жозибали рақслари кўнгилларга сурур бахш этди.

.

Жума шаҳар ёшлар боғида ҳам Наврўз сайли тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, 106 та маҳалла фуқаролар йиғинларида байрам сайллари 19 мартгача давом этади.

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM