Events

Қоқсойда қишлоқ аёллари куни муносиб нишонланди

 

            15-октябрь  –  Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан  Паст Дарғом туманининг Қоқсой маҳалласида туман фаоллари ва қишлоқ аёллари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Image_tadbir: 

Паст Дарғом туманида Зулфия номидаги давлат мукофотининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда  7 йўналиш бўйича 72  нафар номзод қизларнинг эришган ютуқлари ва ижодий ишлари ўрганиб чиқилди.

Image_tadbir: 

Бошланғич ташкилотлар фаолияти таҳлил қилинди

Паст Дарғом туман ҳокимлигида умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг бошланғич ташкилот раислари иштирокида семинар ўтказилди. Туман хотин-қизлар қўмитаси бошчилигида ўтказилган семинарда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, “Қизларжон” клублари фаолияти ҳам таҳлил қилинди.

Image_tadbir: 

Маҳалла мутахассислари учун кўргазмали семинар ўтказилди

 Пахтачи маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларга кўргазмали семинар ташкил этилди. 
       Семинарда маҳаллалардаги ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, келгусида  “Оилага кириш”, “Саломатлик мактаби”, “Бандликни таъминлаш ва тадбиркорлик”, “Жиноятчилик профилактикаси”, “Таълим ва тарбия” каби гуруҳлар тузилиши ва уларнинг ҳафта кунлари асосида маҳалла мутахассиси раҳбарлигида ишлаши кўргазмали тарзда намойиш этилди.
 

Image_tadbir: 
2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM