ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР Учрашуви ташкил этилди
Ҳозиргина “Маданият уйи”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббусибилан “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда етакчилар ва мактаб-иттифоқ сардорлари қатнашишди. Ёшларга туман прокурорининг келолмаслик узрли сабабини етказган прокурор ёрдамчиси Зоҳид Расулов ёшлар билан мазмунли суҳбат ўтказди. Уларнинг турли мавзулардаги саволларига жавоб бериб, ҳамкорликда ҳар қандай муаммоларга ечим топишда прокуратура ходимлари тайёр эканлигини айтиб ўтди.
