АЛИМЕНТДАН 40 МЛН. СЎМ ҚАРЗДОР ОТА ЖАЗОЛАНДИ

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2015 йил 25 августдаги қарори билан қарздор У.Н.дан ундирувчи Д.Ш. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. 

Бу бўйича қарздор У.Н. тегишли огоҳлантиришларга қарамасдан анчадан буён алимент тўловларини тўламаганлиги оқибатида 40 млн. 393 минг сўм қарздорлик юзага келган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга нисбатдан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-(4)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг қарорига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Шоҳруҳ ТИМИРОВ, Бюронинг Пастдарғом туман 

бўлими давлат ижрочиси.

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM