Расмий муносабат

Фуқаро Ҳ.Ҳайитовнинг фермер хўжалиги ерлари олиб қўйилганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати Пастдарғом туман прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилган.

Аниқланишича, Пастдарғом туман ҳокимининг 26.12.2019 йилги 6163-Қ сонли қарорига асосан Ш.Рашидов-2 номли массив ҳудудидаги пахта-ғаллачиликка ихтисослашган “Равот” фермер хўжалигининг ер майдони ваколатли идораларнинг хулосасига кўра, фермер хўжалиги раисининг ер майдонидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисидаги аризаси, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдидаги қарздорлиги, ер майдонидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиб келганлиги сабабли туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган.

Бугунги кунда захирага олинган мазкур ер майдони Пастдарғом туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 246-Қ сонли қарорига асосан “Санчиқул олтин зар толаси” ишлаб чиқариш кооперативига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ижарага берилган.

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан ўтказилган ўрганишда “Санчиқул олтин зар толаси” ишлаб чиқариш кооперативи ерларида ноқонуний экинлар экиб келинаётганлиги ҳақидаги важлар ўз тасдиғини топмаганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг  фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар маъмурий судлар томонидан ҳал этилиши белгиланган.

Мазкур масала низоли бўлганлиги сабабли Ҳ.Ҳайитовга туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб маъмурий судига мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган.

 

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM