Фуқаролар томонидан қурилган ноқонуний иншоотлар  фақатгина суд қарорига асосан бузилиши мумкин

Пастдарғом тумани, “Қатортерак” маҳалласида яшовчи фуқаро Ингаличова Лиля томонидан унинг тадбиркорлик қилиши учун кириб чиқиш йўлини тўсиб қўйганлигидан норози бўлиб, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Муҳаммадиев Бахриддин Ҳикматовичнинг ўзбошимчалик билан қуриб олган иморатини буздириш юзасидан туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Туман ҳокимлиги ўз ваколати доирасида фуқаро Муҳаммадиев Бахриддин Ҳикматовичга тегишли бўлган ўзбошимчалик билан тегишли тартибда  рухсатнома олмасдан, лойиҳа-смета ҳужжатларсиз қурилган уй-жой қурилиш ишларини амалга оширилаётганлиги юзасидан аниқланган ҳолат юзасидан ер майдонини асил холатига  қайтариш буйича фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судига даъво аризасини юборган. Ушбу иш фуқаролик судида мазмунан кўрилиб, туман ҳокимлигининг даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.

Айнан ушбу фуқаролик иши давогар томонидан аппелация шикоят аризаси киритилиб, Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича апеляция судида ҳам муҳокама қилиниб, ўзгаришсиз қолдирилган.

Давогар тараф Самарқанд вилоят судининг ажримидан норози бўлиб,  Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича кассация судлов ҳайътага кассация шикоятини киритган. Ушбу шикоят юзасидан охирги ҳал қилув қарори ёки ажрими юзасидан ҳозириги кунга қадар хабар келиб тушмаган.

Юқоридагиларни инобатга олган холда мурожаатчи ва журналист томонидан келтирилган талаблар туман ҳокимлигининг ваколатида эмаслиги, туман ҳокимлигига алоқадорлик жойи йўқлигини ушбу низоли ер ҳолати суднинг якуний қарорига асосан ечим топади.

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM