Пастдарғом туманида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Бугунги кунда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ечими бўйича  тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва корхона ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Ана шундай қабуллардан бири жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлимида бўлиб ўтди.

Қабул бўлим бошлиғи  С.И.Эрназаров ва бошлиқ ўринбосари А.Ш.Мурадовлар иштирокида ўтказилди.

Қабул давомида 13 та фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, 6 таси жойида ҳал килинди.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 07.10.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.Рахимовдан ундирувчи М.Мусурмонованинг икки фарзандининг моддий таъминоти  учун алимент олиши белгиланганлиги сабабли уларнинг мурожаати бўйича уларга берилган ҳуқуқий тушунтиришдан сўнг улар ўзаро келишиб, бир оила бўлиб яшашга рози бўлдилар. Шу муносабат билан бир оила тикланди ва ижро иши «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш  тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.                                                                                                                                                                               

Қолган мурожаатлар муддат талаб этилганлиги сабабли ижросини таъминлаш алоҳида назоратга олинди.

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM