"Одам савдосига қарши курашиш умумжаҳон куни"

Image_tadbir: 

Бугун "30 июль- Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни" муносабати билан Жума ҳудуди “Ҳовузак” маҳалла фуқаролар йиғинида семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Санақулова, туман “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари С.Атауллаева, туман ИИБ бўлими бошлиғи ўринбосари Т.Номозов, туман бош имом хатиби О.Назаров, туман Ёшлар иттифоқи раиси В.Журақулов, туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари ва 325 нафар фуқаролар иштирок этишди.  Тадбир иштирокчиларига ҳозирги кунда "Одам савдоси- давр муаммоси" эканлиги, одам савдосидан жабр кўрганда ҳамда одам савдосидан жабр кўрмаслик учун қаерга мурожаат қилиши кераклиги тўғрисида тушунчалар берилди. Тадбирда қатнашганлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Шунингдек, тадбир қатнашувчилари "Бўш иш ўринлари" ярмаркасидаги бўш иш ўринлари  билан танишдилар. Тадбир сўнгида иштирокчиларга “Одам савдоси – давр муаммоси. Бунга огоҳ бўлиб курашишимиз шарт!” мавзусидаги буклетлар тарқатилди.

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM