Паст Дарғом туман ҳокимлиги томонидан 588 та шароити оғир хонадонга 30 тонна ун тарқатилди 

 Коронавирус пандемиясининг кириб келиши ортидан эълон қилинган карантин ҳолати ҳаммадан ҳам кўра йўқсил, бева бечораларни оғир аҳволга солиб қўймоқда. 
Вазиятдан келиб чиқиб, боқувчисини йўқотган, ижтимоий аҳволи ўта оғир фуқароларни аниқлаш ва уларга кўмак бериш мақсадида Пастдарғом туман ҳокимлиги қошида ишчи гуруҳ ташкил этилди.  
Ишчи гуруҳ томонидан туманда бугунги кунда қийналиб қолган, шароити оғирлашган хонадонлар рўйхати шакллантирилиб, 2768 нафар ёрдамга муҳтож оилалар аниқланди. 
Бугун ана шу фуқаролар орасидан оилавий шароити оғир, боқувчисини йўқотган 588 нафарига туман ҳокимлиги томонидан 30 тонна ун,  2940 литр ўсимлик ёғи, 3 тоннага яқин гуруч ҳамда шунча макарон маҳсулотлари тарқатилди.
Келгусида қолган муҳтожлиги бор хонадонларга ҳам ёрдам етказиш режалаштирилган.
 

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM