15 сотих томорқа ортидан рўзғор обод бўлиши мумкинми?

Ҳалқимизда сен ерни боқсанг ер сени боқади деган гап бор. Буни тўғри англаган пастдарғом туманининг Чортут маҳалласида истиқомат қилувчи Расул Бобо Зокиров ўзига тегишли 15 сотих томорқасидан унумли фойдаланиб, рўзғор учун зарур бўлган барча махсулотни шу ердан олмоқда. Хонадон бекаси Моҳира онанинг айтишича кўпчилик бўлиб яшовчи ушбу хонадонда йил бўйи бозордан сабзавот ва полиз маҳсулотлари сотиб олинмас экан. Биз ушбу хонадонга бўлганимизда Мохира она томорқада экинларни парваришлаётган экан. Расул бобо эса памидор кўчатини олиб келиш учун кўчага чиққан экан.

Ер билан тиллаша олган отахон шу мўжазгина томорқасида озиқ овқат экинлари экиш билангина чекланиб қолмай, бир неча турдаги мевали дарахт, ток, қулубнайлардан ҳам ҳосил олмоқда. Набираларига сут, тухум учун ҳовлининг бир четида сигир ва товуқ боқилмоқда.

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM