Яна бир оила яраштирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг қарорига асосан қарздор фуқаро М. Х.дан ундирувчи Ф. Э. фойдасига фарзанди вояга етгунга қадар қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ва 2020 йилда туғилган фарзанди Х. Х.  уч ёшга тўлгунга қадар моддий таъминот ундириш белгиланган ва суд қарори асосида мажбурий бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42(1) –моддаси тартибида қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов ўрнатилган.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси ва Пастдарғом туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган профилактик сухбатлар натижасида, қарздор  М. Х турмуш ўртоғи билан яришиб, оиласини тиклаш истаги борлигини билдирган.

Шунга кўра мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан бу оила яраштирилиб, ижро ҳужжатлари бўйича юритилган ижро иши тугатилди.

Дилшод ТИМИРОВ,

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят

бошқармаси инспектори.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM