Қарздор ота  фарзанди алименти учун 42 миллион сўм  тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туманлараро судининг қарори асосан фуқаро Р. Тдан ундирувчи Ш. Н.нинг тўрт нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иккидан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро Р.Т. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Бугунги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини  қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда мажбурий бюронинг Пастдарғом туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор Р.Т билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини учун 42 миллон сўм пулни тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM