Саломатлик марафонида сиз ҳам иштирок этинг!

Азиз пастдарғомликлар!

 

“Шанба – спорт куни!” лойиҳаси доирасида 5 декабрь, шанба куни “Саломатлик учун 5 000 қадам” спорт соғломлаштириш акцияси ўтказилади! Сизда ҳам ушбу тадбирда иштирок этиш истаги бўлса, Жума шаҳри, Самарқанд кўчасининг бошланиш қисми (мўлжал Миллий банк биноси)га келишингиз сўралади.

Марафон иштирокчилари Самарқанд кўчасининг бошлани қисмидан “Янги Ўзбекистон” майдонига қадар пиёда юриб боришади ва ушбу майдонида бадантарбия машқларини бажаришади.

Марафон соат 8:30 да бошланади.

Барча кўнгиллиларни марафонга таклиф қиламиз

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM