“Сен етим эмассан тинчлан жигарим”

Бугун Конституциямизнинг 28 йиллиги муносабати билан меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган пастдарғомлик 10 нафар чин етимларни улар учун қурилаётган уйларни кўриш учун таклиф қилгандик.
Суҳбатимиз бошида, сизлар учун қурилаётган уйлар битиш арафасида,   яқин кунларда кўчиб ўтасиз, деган гапимни эшитгач “Яшаш учун бошпанамиз йўқ. Кейинги ҳаётимиз нима бўлади, деб ўйлардик. Бизни ҳам ўйлайдиганлар бор экан ....”, дея кўзларида ёш қалқиди. Энг оғири улар орасида бир оиладан беш нафар чин етим ҳам бор. Очиғи уларнинг кўзидаги ёшни кўриб, юрагим туб-тубида нимадир узилгандай бўлди. Нақадар оғир уларга. Аммо, бир нарса менга таскин берди. Гўзалкент массивидан қурилаётган 44 та хонадон ўз эгаларига топширилгач,  мерҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар орасида бирорта пастдарғомлик қолмайди. 
Уларни янги уйлари билан таништириб бўлгач,  хайирлашув асносида кўзлари яна намланганини кўрдим. Аммо буниси севинч ёшлари эди.

Шунқор Худайбердиев, 
Пастдарғом тумани ҳокими.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM