“Ҳудудларда ободошлаштириш ишларини бугундан бошлаш лозим”

Бугун Пастдарғом туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Шунқор Худайбердиев ҳамда тумандаги барча корхона ва ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳудудларни ободонлаштириш, кузги шудгорлаш ишлари олиб борилмаган аҳоли томорқа ерларида шудгорлаш ишларини ниҳоясига етказиш  масалалари муҳокама қилинди. 

Мазкур фаоллар залида иштирок этаётган ҳар бир ташкилот раҳбари ўз ҳудудини ободонлаштириш, маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда аҳоли хонадонларида томорқа ер эгалари, хонадонлар ички кўчаларни ободонлаштириш, маҳаллий ариқларни лойқадан  тозалаш, манзарали ҳамда мевали дарахтларга шакл бериш, ва албатта самарасиз ва умуман фойдаланилмаётган томорқа ер майдонларидан фойдаланмасдан келаётган фуқаролар билан индивидуал ишлашни ташкил этиш лозим, деди Шунқор Худайбердиев.

Йиғилиш давомида масъулларга ҳудудларни ободонлаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилишдан сўнг туман ҳокими бошчилигида ишчи гуруҳ ҳудудлар ободончилигининг бугунги аҳволи билан танишди. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM