Аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Пастдарғом тумани "Чимбой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан, вилоят "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди мутахассислари томонидан 138 нафар фуқарога бепул дори-дармон берилди ҳамда 70 нафар фуқаро окулист кўригидан ўтказилиб, шулардан 49 нафари бепул кўзойнак билан таъминланди. Шунингдек, аҳоли ўртасида "Соғлом турмуш тарзи", "Соғлом оилани режалаштириш", "Соғлом оила-соғлом жамият" мавзуларида тарғибот ишлари олиб борилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM