Ноқонуний қурилиш суд тартибида кўриб чиқилади

"Zo‘r tv" телеканалининг "Вu kun" дастури орқали Пастдарғом тумани Мирзатуп маҳалласи ҳудудида жойлашган 4 сотих ер майдонини фуқаро Қаҳрамонов Жонибек ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний қурилиш ишларини бошлаб юборгани айтилган.  

Аслида Мирзатуп маҳалласида яшовчи фуқаро Қаҳрамонов Жонибекга туман ҳокимлиги томонидан уй-жой қуриш учун ҳеч қандай қарор чиқарилмаган.

Айни пайтда ушбу холат юзасидан туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб,  ўрганиш ишлар олиб борилмоқда.

Ўрганишлар натижаси юзасидан аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ваколатли судлов инистанциясига даъво аризаси киритилади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали  фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил давомида туман ишчи гуруҳи ташкил этилган бўлиб, хатлов натижага кўра, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувли ер майдонларидан ўзбошимчалик билан эгалланиб, ноқонуний қурилишлар қилинганлиги юзасидан жами 737 та ҳолат аниқланган. Шундан 380 та ҳолат юзасидан жами 76,8 гектар ер майдонида ноқонуний қурилишлар қилганлиги ва 357 та ҳолат юзасидан жами 487,0 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгалланганлиги аниқланган.

 Аниқланган барча ҳолатлар бўйича фуқаролик ишлар бўйича туман судига даъво аризалари киритилган.

Ушбу даъво аризалардан 485 таси қаноатлантирилган бўлиб, 252 та ҳолат бўйича суд жараёни давом этмоқда.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM