Чимбойдан 4,5 миллиард сўмлик спорт мажмуаси барпо қилинмоқда

Пастдарғом туманининг Чимбой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан спортнинг бир нечта турига мўлжалланган спорт мажмуаси барпо қилинмоқда.
Айни пайтда умумий лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўмни ташкил этувчи ушбу мажмуанинг девор қисми бунёд этилмоқда. Қурилиш, жиҳозлаш ишлари якунига етгач, замонавий типдаги мини-футбол майдони, бокс, стол тенниси каби спорт турларидан тўгараклар фаолият бошлайди. Шунингдек, мажмуада ювиниш, кийиниш хоналари ва шу каби спортчилар учун зарур бўлган барча шароитлар яратилади. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM