Ҳоким янги маҳалла бинолари қурилишига ўз тавсияларини берди

Пастдарғом тумани ҳокими  Шунқор Худайбердиев айни пайтда ўз биносига эга бўлмаган тумандаги Буюк Турон, Чандиробод, Дўстлик, Чандир ҳамда Бешбола маҳалла фуқаролар йиғини учун янги маъмурий бино қурилиши режалаштирилаётган ер участкалари жойлашган ҳудудлар билан танишди.

Давлат-хусусий шерикчилик асосида барпо этилаётган ушбу маҳалла биноларининг қурилиши бўйича масъулларга  туман ҳокими ўзининг зарур таклиф ва тавсияларини берди.   

Эслатиб ўтамиз жорий йилда Пастдарғом туманидаги ўз биносига эга бўлмаган 47 та маҳалла фуқаролар йиғинига давлат-хусусий шерикчилик асосида янги бинолар қурилиши режалаштирилган.

Айни пайтда давлат-хусусий шерикчилик асосида 2 та маҳалла биносида қурилиш ишлари бошлаб юборилган, 22 та маҳалла фуқаролар йиғинларига эса давлат-хусусий шериклик шартлари асосида маъмурий бино қуриш учун туман ҳокимининг қарор лойиҳаси тайёрланмоқда.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM