Бугун халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияни Кенгаш котибияти мудири Фотима Исломова олиб борди. Депутатлар кун тартибидаги тўртта масалани мутассадилар иштирокида кўриб чиқишди. Дастлаб, "Пастдарғомтумангаз" корхонаси бошлиғи И.Худойқулов "Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалга оширилган ва истиқболдаги режалар хусусида ҳисобот берди. Мазкур масала бўйича истеъмолчилар саволлари депутатлар томонидан корхона раҳбарига берилди ва атрофлича жавоб қайтарилди.

 Тумандаги тижорат банлари томонидан мижозларга ажратилган барча турдаги кредитларнинг берилишини ўрганиш бўйича туман Кенгашининг ишчи гуруҳи ахбороти 9-Мевали сайлов округидан депутат Н.Алиев томонидан депутатларга ҳавола этилди.

 Сессияда 4 сектор раҳбарлари туман манда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини моддий қўллаб-қувватланиши "Темир дафтар"дан бир қанча оилаларни чиқариш, айрим ҳудудларда моддий таъминоти йўқ оилаларни рўйхатга олиниши юзасидан ахборот берилди.

 Депутатлар давлатимиз раҳбари жорий йил 3 март куни видоселектор йиғилишида берган топшириғига кўра, туман Кенгаши депутатлари ҳамда жамоат фаолларидан иборат "Халқпарвар" комиссиялар тузиш масаласини ҳам кўриб чиқишди. Мазкур комиссияга номзодлар маъқулланди.

 Сессияда барча масалаларга доир қарорлар тасдиқланди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM