Наврўз – қадим қадриятлар таровати!

Бугун Пастдарғом туманининг “Янги Ўзбекистон” майдонида Наврўз байрам сайли бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Шунқор Худайбердиев йиғилганларни Наврўз айёми билан табриклади. Байрам сайлида турли хил спорт ўйинлари, миллий таомлар, халқ ўйинлари намойиши барчага бирдек манзур бўлди. Дошқозонларда ош дамланиб, халққа тарқатилди.

Шундан сўнг байрам сайли майдоннинг асосий саҳнасига кўчди. Томошалар шўх ўйин кулгуга уланиб кетди. Санъаткорлар, фольклор ансанбли ҳамда болажонлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлари барчани рақисга чорлади.

Тадбир давомида учирилган улкан ҳаво шари кўпчиликнинг хайрат ва ҳаяжонига сабаб бўлди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM