Пастдарғомда 22 километрлик гулзор барпо этилади

Пастдарғом туман ҳокими Шунқор Худайбердиев туман масъуллари билан ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларининг бугунги аҳволини ўрганиш мақсадида жойларда бўлди.

Туман ҳокими Самарқанд – Жума - Каттақўрғон йўналишидаги катта йўлда олиб борилаётган  ободонлаштириш ишлари билан танишар экан шундай деди: “Пастдарғомдай салоҳиятли тумандан ўтувчи катта йўл ёқаси бундай кўримсиз бўлиб ётиши бизга ярашмайди. Ушбу йўлнинг ҳар икки томони, яъни  Самарқанд шаҳридан туман марказигача бўлган 22 километрлик масофани гулу гулзорга айлантирамиз. Яратилган манзарадан нафақат тумандошларимизнинг балки Пастдарғомга кириб келган ҳар бир кишининг бахри дили очилсин.” 

Буни амалга ошириш учун ушбу ҳудудга томчилатиб суғориш усулида кан гули экиш келишиб олинди ва бу борада масъулларга зарур топшириқлар берилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM