Қорағуппада “маҳаллабай” ишлаш бўйича семинар ўтказилди

Жойларда “Маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш “Бир маҳалла бир маҳсулот” тамойили бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш, ҳудудлар бир-бири билан  тажриба алмашиш, кўникма ҳосил қилиш мақсадида Пастдарғом туманининг “Қорағуппа” маҳалла фуқаролар йиғини мисолида “Меҳр мебели” ҳамда “NEX FORM” корхоналарида семинар ташкил этилди.

Семинарда Нуробод туманидан Нурбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Машъал маҳалла фуқаролар йиғини раислари, Иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасидан бириктирилган вакил, тумандаги 60 дан ортиқ маҳалла  раислари, Бошқарув офиси рахбарлари, 40 га яқин маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар маҳалладаги бир қатор тизимли ишлар билан таништирилиб ўтилди.

         Семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларига бириктирилган вакиллар ва масъуллар томонидан жавоб бериб ўтилди. Тумандаги маҳалла раисларига ҳар бир маҳаллада “Қорағуппа” маҳалла фуқаролар йиғини мисолида ишларни ташкиллаштиришлари кераклиги тўғрисида керакли кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM