Пастдарғомдан 4 нафар ходим ''Маҳалла ифтихори'' кўкрак нишони билан тақдирланди

Вилоят ҳокимлигида "Маҳалла тизими ходимлари куни" ҳамда ''Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги'' доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди ва жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва ролини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ маҳалла фаолларини тақдирлади.

Жумладан, самарқандлик маҳалла фаолларидан 57 нафари ''Маҳалла ифтихори'' кўкрак нишони билан, 25 нафари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Шунингдек, ''Обод ва хавфсиз маҳалла'' республика кўрик-танлови вилоят босқичи ғолибларига диплом,  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Тақдирланганлардан  7 нафари пастдарғомлик.

Жумладан,  “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланганлар

Эркаева Наргиза Суннатовна Пастдарғом туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси,

Нурмонов Жамол Амонович Пастдарғом тумани “Найман” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Умбаров Ғулом Хушвақович Пастдарғом тумани “Беклар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси,

Эшмурадова Зинат Исматовна Пастдарғом туманидаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар, ижтимоий-маънавий масалалар  бўйича  ўринбосари

Рустамова Нигора Ҳикматуллаевна Пастдарғом туман “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари буйича ўринбосари

 

Бахтиёр Мустанов "Зарафшон" газетаси мухбири.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM