Хоразмликлар Пастдарғом тажрибасини ўрганди

Хоразм вилояти Хазорасп тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги меҳмонлар Пастдарғом туман тажрибасини ўрганди.

Ташриф давомида хоразмликлар туманда бугунги кунда олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ва бошқа бир қанча тармоқлар билан танишди.

Жумладан, “Пастдарғом Бунёдкор обод” давлат унитар корхонаси тасарруфидаги қурилиш моллари ишлаб чиқарувчи 3 та заводда бўлди.  

Меҳмонлар Пастдарғом туманда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг Хазорасп тумани  ривожи учун қўллаш мумкин жиҳатларини ўзларига белгилаб олишди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM