"Маҳаллабай" ишлаш тизими амалда

Пастдарғом туман ҳокимлигида “маҳаллабай” ишлаш тизими самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Республика “Агробанк” бошқаруви раисининг ўринбосари Абдумухтор Эргашев туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Умид Назаров ҳамда мавзуга алоқадор бошқа мутасаддилар иштирок йиғилишда маҳаллабай ишлаш тизимини тўғри ва самарали ташкил этиш. Жумладан, аҳолини, “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарига киритилган фуқароларни ижтимоий аҳволини яхшилаш, жумладан ишсизларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар масалалар муҳокама этилди.

Йиғилишда Туман ҳокимининг ўринбосари У.Назаров “маҳаллабай” ишлаш тизими ва унда йўл қўйилаётган камчиликларга тўхталар экан, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик ва ишни тизимли ташкил этиш бўйича тавсиялар берди.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM