Ўқувчиларга Фавқулодда холатда қандай ҳаракат қилиш ўргатилди

Пастдарғом тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари туманнинг Синчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 40-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси" куни муносабати билан профилактик тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар содир бўлган вақтда қандай ҳаракат қилиш, ис газидан захарланишнинг олдини олиш, ёнғин бўлганда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари орқали қандай ўчириш тартиблари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Кўргазмали чиқишлар ўтказилди. Туман фавқулодда вазиятлар бўлимида мавжуд бўлган  техникалар намойиши ҳам бўлиб ўтди. Ўтказилган учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM