Назорат тадбирлари: айрим корхоналарда 606 миллион 345 минг қарздорлик аниқланди

Фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш, энерготизимнинг барқарор ишлаши ҳамда тизимда амалга оширилаётган модернизасия ишларини ўз вақтида бажарилишига замин яратади. Аммо кўпчилик ташкилот ва хонадон эгалари фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни вақтида тўлашни хаёлларига ҳам келтиришгани йўқ.

Айни шу йўналишда ишлаб чиқилган манзилли дастурга мувофиқ, электр таъминоти корхонаси масъул ходимларидан иборат ишчи-гуруҳ томонидан жойларда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шундай назорат тадбирларининг навбатдагиси Паст Дарғом туманида ўтказилди. Ўрганишлар давомида бир қатор улгуржи истеъмолчилар огоҳлантирилишига қарамасдан электр энергиясидан ўзбошимчалик билан фойдаланаётганлиги ва бир қанча қарздорликлари борлиги аниқланди.

Жумладан, тумандаги “Пастдарғом буюм бозори” МЧЖнинг 11 миллион  900 минг сўм, “Ғулом Файз барака замини” МЧЖнинг 9 млн 500 минг сўм, ОАО “Самарқанд ободончилиги” 35 млн 600 минг сўм, “Жамшид Бунедкор” МЧЖнинг 32 млн сўм, “Ўрта чахин тайерлов савдо” МЧЖнинг 35 млн 700 минг сўм, “Раббимов Мехрож Раббим уғли ” ЯТТнинг 18 млн 400 минг сўм, “Қуйбоқар” Ф/Х нинг 29 млн 500 минг сўм, “Шоназар Бобо” Ф/Хнинг 30 млн 600 минг сўм, “Чандир Енғоқзори узумзори” Ф/Хнинг 156 млн 900 минг сўм, Чорвадор Ф/Х 59 млн 300 минг сўм, “Бекмурод Барака Замини” МЧЖнинг 15 млн 300 минг сўм, “Гузалкент Достони” ДУКнинг 140 млн 145 минг сўм, Тоза ҳудуд Пастдарғом туман филиали ДУКнинг 13 млн 600 минг сўм ҳамда “Ойбек Қаюмбек” ф/х қарздорлиги 23 миллион 900 минг сўм эканлиги аниқланиб, далолатнома тузилиб тармоқдан узилди. Шунингдек, ўрганишлар давомида айрим хонадон соҳиблари ҳам тармоққа ноқониний уланганлик ҳолатлари аниқланди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM