Пастдарғомда илм-маърифатли ёшлар янада кўпаяди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Қайси ҳудудда энг кўп абитуриентлар талаба бўлишди?" номли хабарни ўқиб, тўғриси, менда бир ғурур, ишонч пайдо бўлди, десам адашмайман. Хабарга кўра, талаба бўлган абитуриентлар сони бўйича ҳудудлар кўрсаткичида Самарқанд вилояти 18989 нафар билан биринчи ўринда турибди. Тарихда иккинчи буюк уйғониш-ренессансга 14-15 асрлар бевосита Темурийлар даврида Самарқанд бешик бўлганлигини эслайдиган бўлсак, юқоридаги энг кўп абитуриентлар ўқишга кирган ҳудуд бу Самарқанд эканлигига ажабланмаса ҳам бўлади. Энг кўп ёшлари олий таьлим муассасаларига ўкишга кирган шаҳар ва туманлар рўйхатининг олдинги қаторида эса менинг сайлов округим, мен узоқ йиллар педагоглик фаолияти билан шуғулланиб, шогирдларим натижаларини сабрсизлик билан кутган ошиёним Пастдарғомим ҳам борлиги дилни нурларга тўлдиради. Пастдарғом тумани пахта, ғалла, пилла ва бошқа маҳсулотларни етиштириш бўйича вилоятда доимо пешқадам. Шу билан бирга, бугун пастдарғомлик ёшлар илм-маьрифат бобида ҳам Пастдарғомнинг вилоятда ўз ўрни борлигини исботлади. Ёшларни олийгоҳларга ўқишга киришидаги бу ижобий кўрсаткич келгусида Пастдарғомда илм-маърифатли ёшлар янада кўпайиши, мустақил фикрлайдиган, замонавий илғор технологиялар билан қуролланган ёш кадрлар туманни, мамлакатимизнинг обод ва халқимизнинг фаровон яшашига беқиёс ҳисса қўша оладилар деб баралла айтишимизга асос бўлади.

   Қадрли пастдарғомлик таьлим фидойилари! Улкан натижа мубордепутатиак! Ўғил-қизларимизга фан сирларини ўргатишдан ҳеч қачон чарчаманг.

 

М. Абдиева Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM