ҚАРЗДОР ОТА АЛИМЕНТ УЧУН 85 МИЛЛИОН ТЎЛАДИ

Фуқаролик ишлари Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 23 ноябрдаги қарори асосан  қарздор З.Н.дан ундирувчи М.Б.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

 

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан қарздор анча вақтдан буён алимент пулларини тўламасдан келганлиги сабабли, алимент қарзи 85 млн. сўмни ташкил қилган.

Ҳозирда муқум даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимочга мухтож аҳолини қўллаб қувватлаш нақадар мухим эканлигини инобатга олган ҳолдақарздор З.Н. билан профилактик суҳбат ўтказилиб, фарзандини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи эканлиги унга тушунтирилди.

Ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандининг таъминотини ўйлаб, 85 млн. сўм алимент пўлларини тўлаб берди.

Дилшод ТИМИРОВ,

МИБ Пастдарғом туман

бўлими давлат ижрочиси.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM