Фарзанди олдидаги масъулиятдан қочган ота 15 суткага қамалди

         Фуқаролик ишлари Пастдарғом туман судининг 2020 йил 28 январдаги қарори асосан қарздор Ғ.Х.дан ундирувчи Н.А.нинг фойдасига уч нафар фарзандларининг таъминоти учун иккидан бир миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

        Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

         Қарздор Ғ.Х.нинг алимент қарздорлиги қайта хисоб қитоб қилинганда бугунги кун ҳолатига 26 млн. 176 минг сўмни ташкил қилган.

         Ушбу қарздорликни тўлашлик учун қарздор бир неча марта огоҳлантирилган бўлсада, маъсулиятсиз ота ҳар хил важлар билан қарздорликни йиллар давомида тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси тартибида қарздорга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судига топширилди.

        Мазкур ижро ҳужжати юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди ва қарздор Ғ.Х.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Жасур ТАЖИЕВ,  МИБ Пастдарғом туман бўлими давлат ижрочиси.

2015-2021 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM