Пастдарғомда содир бўлиши мумкин бўлган катта жанжалнинг олди олинди

Пастдарғом тумани Зангибой маҳалласи ҳудудидаги ошхоналарнинг бирида овқатланиб ўтирган икки нафар шахсларга, Пастдарғом тумани Бахшибой маҳалласида яшовчи, уларга олдиндан таниш бўлган Синдор, Асадбек, Рамзиддин, Камрон, Маъруф ҳамда Алижон исмли шахслар маст ҳолатда ҳеч бир сабабсиз бақир-чақир қилиб, ёнларига чақиришган ва улар билан саломлашмаганлигини важ қилиб, жанжал кўтаришган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, ҳодиса жойига ИИБнинг тезкор ходимлари ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари етиб бориб, барча шахслар ушланиб, жанжалнинг олди олинган.

Аниқланишича, Пастдарғом туманидаги “Зангибойи” ва “Бахшибойи” маҳаллаларида яшовчи ушбу шахслар ўртасида олдиндан келишмовчилик бўлган.

Ҳолат юзасидан ушбу жанжалга етакчилик қилган 6 нафар шахсларга нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ хузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 227-моддаси тартибида қамоққа олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM