Пастдарғомда алимент тўлови ўрнига "DAMAS" автомашинаси берилди

Пастдарғом туманида бир нафар фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган қарздор ота муаммони ўзгача усулда ҳал қилди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2017 йил 9 июнь кунидаги қарорига асосан И.Ш.дан М.М. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
 Бироқ, ота мажбуриятини етарли даражада бажармаган. Бўлим ходимлари фарзанди учун алимент тўламай юрган отага қарздорлик бартараф этилмаса маъмурий, кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини бир неча бор тушунтирган.
Бундан хулоса чиқарган И.Ш. фарзанди вояга етгунига қадар алимент қарзидан бир зумда қутулиш учун алимент тўлови ўрнига М.М.га ўз номидаги “Damas” автомашинасини таклиф қилган.
Ўз навбатида ундирувчи М.М. таклифни қабул қилгач, автомашина унинг номига ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати эса амалда тамомланди.
Жаводбек ЭГАМБЕРДИЕВ,
Бюронинг Пастдарғом туман бўлими давлат ижрочиси

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM