Кўприк фуқаролар қатнови учун мўлжалланмаган, қолаверса, айни пайтда яроқсиз ҳолатда

Ижтимоий тармоқларда Пасдарғом тумани Кимёгарлар қўрғончаси ҳудудудин ўтувчи Дарғом канали устидан қурилган кўприкнинг холати ҳақида гап боради.
Ижтимоий тармоққа қўйилган видео ҳам, унга билдирилаётган фикрлар ҳам ҳақиқий ҳолатни ўрганмай, ўтириб ёзилган хулосалар. Биринчидан, лавҳада келтирилган кўприк аҳоли қатнови учун қурилмаган, кўприк ҳам эмас. Ҳозир кўприк деб айтилаётган иншоотнинг асоси эски кимё заводига сув ўтказувчи труба бўлган. Кейин завод ходимлари ўтиб қатишлари учун Сув ўтказиш трубасига ихчам қилиб йўл ўтказиш мосламасини ясаган.
Иккинчидан, фуқароларнинг ўтиб қайтиши учун пастроқда, қулай, ҳавфсиз пиёдалар учун ҳам, машиналар учун ҳам кўприк бор. Аслида фуқаролар шу кўприклардан фойдаланиши керак. Аммо масофа қисқа бўлиши учун шу ердан қатнашади.
Юқорида келтирилган туманнинг Кимёгарлар қўрғончасида жойлашган ушбу кўприк Самарқанд йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси хулосасига кўра, айни пайтда фойдаланишга яроқсиз деб топилган. Мутасаддилар аҳоли ўртасида бу кўприкдан фойдаланмаслик тўғрисида бир неча бор бу борада огоҳлантириш ишлари ҳам олиб борган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM