Пастдарғомлик истиқболли ёш заҳира кадрлар билан учрашув бўлиб ўтди

Пастдарғомлик олий таълим муассасалари битирувчилари орасидан туман ҳокимлиги истиқболли кадрлар захирасига саралаб олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди. Дастлаб, ёш мутахассисларга тумандаги давлат ташкилотлари фаолияти ва уларда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди. Ишга кириш истагида бўлган ёшлар билан шартномалар тузилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Кенжа Бозоров, Вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Бехзод Рахматуллаев бугун Пастдарғомда ҳам ўз мутахассислигини пухта эгаллаган, замонавий илмлардан хабардор ёш мутахассисларга талаб юқорилиги, бундай кадрларга доим иш топилишини билдирди. Туман ҳокимлиги истиқболли кадрлар захирасига олинган ва айни пайтда вилоят ва туман даражасидаги идораларда фаолият кўрсатаётган ана шундай ёшлар мисолида бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда заҳирага олинган ёш мутахассисларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Бунда ҳар бир ёшга йўналишига кўра масъуллар – ҳоким ўринбосарлари бириктирилди. Улар ёшларнинг нафақат бандлигини таъминлаш, балки келгусида лавозимда ўстириш масалаларига ҳам эътибор қаратади, “устоз-шогирд” тамойили асосида ишни ташкил этади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM