Пастдарғомда фермер хўжаликларидан кредит қарзи ундирилмоқда

Бюронинг Пастдарғом туман бўлими иш юритувига туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор “Бойтўра Раҳматулла” фермер хўжалигидан ундирувчи “Агробанк” вилоят филиали фойдасига 211 млн. 350 минг сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати  келиб тушган.

 

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Бойтўра Раҳматулла” фермер хўжалигидан ундирувчи “Агробанк” вилоят филиали фойдасига 211 миллион 350 минг сўм кредит қарзи ундирилди.

Шунингдек, фуқаролик ишлар бўйича туман судининг қарорига асосан қарздор “Бўриев Ботир Хуршид оқ олтин даласи” фермер хўжалигидан ундирувчи “Миллийбанк” вилоят филиали фойдасига 209 млн. сўм кредит қарзи учун гаров мулик бўлган “Беларус” трактори хатланди.

Дилшод ТИМУРОВ,

Бюронинг Пастдарғом туман бўлими

давлат ижрочиси.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM