Пастдарғомда ихтисослаштирилган мактаб фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 14 апрел куни Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди. Ушбу фармонга кўра, Пастдарғом туманида ҳам Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Пастдарғом туман ихтисослаштирилган мактаби ташкил этилди.
Мактабнинг очилиши маросимида туман ҳокими Шунқор Худайбердиев иштирок этиб, туман аҳли ва ўқувчиларни мазкур янги таълим даргоҳи билан табриклади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM