Tuman hokimining birinchi o'rinbosari U.Nazarov ishtirokida brifing o'tkazildi

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида аҳоли учун
10,7 минг тонна картошка, 4,0 минг тонна пиёз, 5,4 минг тонна сабзи,
14,9 минг тонна мева, 3,5 минг тонна узум, 3,6 минг тонна полиз,
3,8 минг тонна бошқа сабзавотлар, 2,0 минг тонна гуруч, 0,8 минг тонна ўсимлик ёғи, 1,6 минг тонна шакар, 16,0 минг тонна буғдой (ун, нон, макарон), 8,8 минг тонна гўшт (мол ва қўй гўшти 5,8 минг тн, парранда гўшти 3,0 минг тн), 44,7 млн.дона тухум талаб этилади.

Ушбу талабни тўлиқ қондириш, ички бозорда озиқ-овқат узлуксизлиги ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида:

1. 590 гектар асосий, 500 гектар такрорий майдон ва 40 гектар аҳолига аукцион орқали ижарага берилган ер майдонларида жами 20,3 минг тонна картошка етиштирилиб, аҳоли талаби тўлиқ ҳажмда қондирилади.

2. 559 гектар майдонда 14,1 минг тонна пиёз, 150 гектарда 2,6 минг тонна сабзи, 2257 гектар боғларда 17,2 минг тонна мева, 846 гектар токзорларда 11,2 минг тонна узум, 457 гектарда 8,7 минг тонна полиз маҳсулотлари, 2945 гектарда 53,4 минг тонна бошқа сабзавотлар етиштирилиб, талаб ортиғи билан қондирилади.

3. Фермер хўжаликлари томонидан 17466 гектар майдонда 62,4 минг тонна буғдой етиштирилади, шундан 41,1 минг тоннаси давлат захираси учун жамғарилади ва босқичма-босқич биржа савдолари орқали аҳоли ҳамда қайта ишлаш корхоналарига етказилади.

Шунингдек, 9,0 минг тонна буғдой паррандачилик ва чорвачилик кластерлари, 9,4 минг тоннаси фермер хўжаликлари ихтиёрида,
2,9 минг тоннаси уруғликка қолдирилади.

4. Чорвачилик хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонларида
мавжуд 195,8 минг бош, шунингдек 6 та янги лойиҳалар ҳисобига қўшимча 1,6 минг бош чорва моллари боқиш ҳисобига келгуси 7 ойда 4,7 минг тонна мол ва қўй гўшти етиштирилиб, талаб тўлиқ ҳажмда қондирилади.

Гўшт ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида, жорий йил ўтган даврида дастурлар доирасида 216 бош қорамол, 3820 бош қўй ва эчкилар олиб келинди.

5. Аҳолини парранда гўшти билан тўлақонли ва барқарор нархларда таъминлаш мақсадида, парранда бош сони
616,0 минг бошдан 826 минг бошга етказилади.

Парранда гўшти ишлаб чиқариш ҳажми 6,5 минг тонна (110%)га, тухум етиштириш 77,4 млн.дона (101%)га етказилади.

Бунинг учун, йил якунигача 4 та инвестиция лойиҳаси доирасида 200 минг бош, “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аҳолига тарқатилган 7,8 минг бош парранда, 161 та инкубатор ҳисобига парранда бош сони 787,4 минг бошга оширилади.

  6. Қиш-баҳор мавсумида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини билан таъминлаш учун жами 3800 тонна, жумладан 1700 тонна картошка, 900 тонна пиёз, 600 тонна сабзи ва 600 тонна гуруч ҳокимликлар захирасига жамғарилади. Шу жумладан озиқ-овқат ҳавфсизлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 700 млн сўмга 60 тонна картошка, 120 тонна пиёз ва 15 тонна гуруч маҳсулотлари захирага жамғарилди.

  7. Туман бўйича етишмайдиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари график асосида ҳудудларда нархлар барқарорлигини сақлаб туриш мақсадида интервенция қилиб борилади.

Деҳқон бозорлари ва савдо ярмаркаларида сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Пастдарғом тумани бўлими, солиқ инспекцияси ва бошқа тегишли идоралар билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлиги доимий назоратга олиниши таъминланади.

Бундан ташқари, барча амалга оширилаётган тадбирлар устидан жамоатчилик назорати йўлга қўйилади.

2 та деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум жойларда ташкил этилган ярмаркаларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилиши таъминланади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM