
Эълон!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 145 -сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
“Аёллар дафтари” тизимининг 4-босқичи бўйича хатлов жараёни бошланди .
Маҳаллаларда ишчи гуруҳ ташкил этилган. Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари , хотин-қизлар фаоллари ёрдамида хатлов ўтказилмоқда.
«Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар — бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган ва даромад манбаига эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар — бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар — боқувчиси вафот этган, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касалликка чалинган, I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлмаган, бедарак йўқолган (суд қарорига асосан) эҳтиёжманд хотин-қизлар, шунингдек, никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар ва эҳтиёжманд ёлғиз оналар (ФҲДЁ органларининг маълумотномаси асосида);
4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар — меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар — нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила яшаётган (уй-жой майдони белгиланган ижтимоий нормадан кам бўлган), бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган, хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар — ногиронлиги бўлган вояга етмаган (I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзанди ёшидан қатъий назар) фарзандини бевосита парваришлаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар.
Юқорида кўрсатилган тоифага тўғри келсангиз, Маҳаллага мурожаат қилишингиз мумкун.