«ШАКАРТЕПА»ДА оилавий боғча иш бошлади

Жорий йил 30 июлда Вазирлар Маҳкамасининг Оилавий мактабгача таълим муассасалари фаолиятига рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлашга доир қарори қарори қабул қилинди. Унда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фақат давлат-хусусий шерикчилик асосида қишлоқ жойларда ташкил этилиши белгилангани бу борадаги кўплаб мурожаатарга ечим бўлаётир. Туманда 3-7 ёшгача 30 минг нафар бола бор. Бугун ҳудуддаги мавжуд 58 та МТМ ларга 5550 нафар, яъни 19 фоиз жажжиларимиз қамраб олинган. Эндиликда уларнинг қамровини ошириш мақсадида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этиляпти. Ўтган 1,5 ой давомида 100 дан ортиқ фуқаролардан оилавий боғчалар очиш таклифлари тушган.

5 сентябрь куни 1-сон «Шодиёна» оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

- Келажагимиз эгаларини ҳар томонлама соғлом ва баркамол вояга етишида мактабгача таълим муассасаларининг ўрни катта, - дейди боғча мудираси Рухсора Алламуродова. – «Шакартепа» қишлоқимизда болалар боғчасига эҳтиёж сезиб турганди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори оилавий боғчамизнинг очилишида дастуруламал бўлди. Муассасамизга 12 нафар болажонлар қабул қилинди. Барча шарт-шароитлар эга янги боғчамизда 2 та тарбиячи, 1 та ҳамшира ва ошпаз иш бошлади. Болажонлар рус, инглиз тиллари бўйича дастлабки тушунчаларга ҳам шу ерда эга бўлишади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

- Қишлоқда қалдирғоч оилавий МТМ ташкил этилгани уй бекаларига хушнудлик улашди. Услубий қўлланма, моддий-техника воситалари билан жиҳозланган мўъжазгина боғчага шу куниёқ ҳавасмандлар кўпайди. Менинг ҳам набирам шу масканда тарбияланади, - деди Гулнора Хўжамуродова.

Демак, яқин кунларда бундай муасссалар сони ҳам ортади. Муҳими Паст Дарғомда яна 2 мингдан ортиқ болани боғчага қамраш имконияти очилаяпти.

Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА,

Қиёмжон ЗИЁТОВ.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM