ENG CHAQQONLAR TAQDIRLANDI

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилган спорт ҳафталиги доирасида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан 1,5 километрга югуриш мусобақаси ўтказилди.

7-30 ёшлилар ўртасида ташкил этилган марафонда 19-мактаб ўқувчиси Алишер Сафаров барчани ортда қолдириб беллашувнинг мутлақ ғолиби бўлди. 8, 34-мактаб вакиллари Диёрбек Аҳмедов ҳамда Шерзод Ҳусановлар марра чизиғини кесиб ўтган 2, 3-ўринга муносиб иштирокчилар сифатида қайд этилди.

17-мактаб вакили Дилдора Бобоқулова ҳам иштирокчи хотин-қизларнинг барчасидан чаққонлигини намоён этди. 34-мактабдан қатнашган Темур Насимов энг ёш, 1-БЎСМ мураббийси Зухриддин Эшназаров катта ёшлилар беллашувининг ғолиби деб топилди.

Мусобақа ғолибларига туман ҳокимлиги ва ёшлар иттифоқи туман кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини ҳоким ўринбосари вазифасини бажарувчи Э.Бердиев тантанали равишда топширди.

Ф.АБДУЖАЛИЛОВА.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM