
26 декабрь куни ҳалк депутатлари пастдарғом туман кенгашининг эллик биринчи сессияси бўлиб утди. Туман ҳокимининг ўринбосарлари , корхона ва ташкилотлар раҳбарлари хам иштирок этган сессияни туман кенгашининг раиси Б. Садуллаев бошқариб борди.
Унда 2018 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йилги махаллий бюджети параметрлари тўғрисидаги молия бўлими мудири Б. Мамадалиевнинг ахбороти депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Таъкидланганидек , ўтаётган йилда бюджетнинг даромадлар қисми барча солиқ турлари ва бошқа тушумлар бўйича 192,3 млрд сўмни ташкил этди . Йил якунига кўра , маҳаллий бюджет иҳтиёрида 1,1 млрд . сўмдан қўшимча даромадлар қилиши кутилмокда.
“Обод қишлоқ “ ва “ Обод маҳалла “ дастурлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга ўтган йилллардагидан бирмунча кўп маблағ сарфланмокда. Шунингдек , иқтисодиёт ҳаражатлари , марказлашган инвестицияларни молиялаштириш дастурларида кўзда тутилган объектлари кўриш , реконструкция қилиш ишларига ҳам ўтган йиллардагига нисбатан кўпроқ маблағ ажратилмоқда . Бу бюджет даромадларини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижасидир . Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги фармони билан тасдиқланган солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига асосий йўналишлар доирасида иш ҳақи фондига солиқ юки 2019 йилдан бошлаб камайтирилмоқда.
2019 йилда туман маҳаллий бюджети даромадлар 48 млрд. 263 миллион 737 минг сўм , харажатлари 280 млрд . 121 миллион . 983 минг сўмни ташкил этиши , республикадан туман бюджетига 231 млрд . 858 миллион 246 минг сум ижтимоий соҳа учун трансферлар ажратилиши тўғрисидаги маърузадаги таклиф муҳокамалардан сўнг маъқулланди . Сессияда Узбекистон “ Адолат ” СДП туман кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан киритилган атроф – муҳитни мухофаза қилишга доир қонун ижроси юзасидан ўрганиш натижалари ҳам муҳокама қилинди . Кун тартибидаги масалалар бўйича сессияда қарор қабул қилинди.